Шахсий маълумотлар субъектининг шахсий маълумотларини қайта ишланишига розилиги
Ташкилот “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилганидан ташқари ҳолларда, асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан, шу жумладан мулкий ҳуқуқларни жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотлар билан тузилган шартномага биноан ёхуд улар бўлмаган тақдирда, бу ташкилотларнинг вазифалари ва мажбуриятларини бажарувчи ташкилот билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкин. Фойдаланувчи “antiplag.uz” платформасида қайта алоқа шаклини тўлдирганда, шунингдек, кўрсатилган платформада тизимга кириш учун руйхатдан ўтганда (ариза тўлдирганда), шахсий маълумотларини қайта ишлаш Сиёсати билан танишганлигини тасдиқлайди ҳамда платформага қуйидаги шахсий маълумотларини қайта ишланишига розилик беради: фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, электрон почта манзили, телефон рақами, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги маълумотлар.
Фойдаланувчи қуйидаги шахсий маълумотлари оммабоп бўлишига розилик беради: фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими ҳақидаги маълумотлар. Илмий асар муаллифи асарга нисбатан мутлоқ ҳуқуққа эгалигини тўлиқ сақлаб қолади.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш жараёнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади: шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш, фойдаланиш, блокировка қилиш, шахссизлантириш, тарқатиш, шу жумладан учинчи шахсларга бериш, йўқ қилиш.
Шахсий маълумотлар субъекти ёки унинг вакили электрон почта орқали шахсий маълумотларини қайта ишлашга розиликни бекор қилиш тўғрисида ариза юбориш орқали розилигини бекор қилиши мумкин.
Шахсий маълумотлар субъекти ёки унинг вакили шахсий маълумотларини қайта ишлашга берган розилигини бекор қилган тақдирда, “Perspective Team” МЧЖ шахсий маълумотлар субъектининг розилигисиз шахсий маълумотларни қайта ишлашни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июльдаги ЎРҚ-547 сонли “Шахсий маълумотлар тўғрисида”ги Қонунида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.